Сайтда техник ишлар олиб борилмоқда
Ishonch telefoni

(71) 244-87-53

Prezident virtual qabulxonasi
Vazirlar mahkamasi huzuridagi
Davlat don Inspeksiyasi

“O‘zdavdoninspeksiyasi” faoliyatini tashkil etish masalalari to’g‘risida

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

 

« 8 » июнь 2004                                     № 269                            Тошкент ш. – г. Ташкент

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хуридаги Давлат дон инспекцияси фаолиятини ташкил этиш масалалари туғрисида

 

Ўзбекистан Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ ҳамда доннинг сифатини, сақланишини, дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қapop қилади:

1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Давлат инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

дон етиштириш, донни қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналарида дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг давлат ресурсларидан белгиланган мақсадда оқилона фойдаланилишини, уларнинг сифатли сақланиши ҳамда нобуд бўлишини қисқартириш таъминланиши устидан давдат назоратини амала ошириш;

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларига норматив-техник ҳужжатлар ҳамда техник шартлар талабларига, шунингдек, қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт-импорт операцияларида уларнинг сифатини синаш методларига риоя қилинишини мунтазам назорат қилиб бориш;

дон етиштирувчиларга ва донни сақлаш ҳамда қайта ишлаш корхоналарига ўриб-йиғиб олиш, тозалаш, қўритиш, ишлов бериш, қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлашга оид норматив-хужжаатларни, илғор технологияларни жорий этиш масалалари буйича услубии ва амалий ёрдам кўрсатиш.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Давлат дон инспекшясининг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Давлат дон инспекцияси туғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Давлат дон инспекцияси ходимларининг чекланган умумий сони 81 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 39 нафар, улардан марказий аппаратда тегилши равишда 11 ва 8 нафардан иборат этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Давлат дон инспекцияси бошлиғига зарурат бўлганда «Ўздавдонинспекция» тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш хуқуқи берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

5. Мазқур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.

 

Вазирлар Маҳкамасининг
Раиси                                                               И.Каримов

Yuklab olish (.docx 20 kВ)