Инспекция ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси (Ўздавдонинспекция)«Ўздонмаҳсулот» давлат акционерлик корпорацияси негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 4 ноябрдаги 377-сонли махсус қарори билан дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари давлат ресурсининг сифати, сақланиши ва оқилона фойдаланилиши устидан давлат назорати соҳасида махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланиб ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2004 й. 269-сон “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси фаолиятини ташкил этиш масалалари туђрисида”ги Қарорига мувофиқ инспекциянинг асосий вазифалари ва ташкилий тузилмаларига Ўзгартиришлар киритилган.

"Ўздавдонинспекция"нинг асосий вазифалари:

  • дон етиштириш, донни қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналарида дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг давлат ресурсларидан белгиланган мақсадда оқилона фойдаланилиши, уларнинг сифатли сақланиши ҳамда нобуд бўлишини қисқартириш таъминланиши устидан назоратни амалга ошириш;
  • дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларига норматив-техник ҳужжатлар ҳамда техник шартлар талабларига, шунингдек қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт-импорт операцияларида уларнинг сифатини синаш методларига риоя қилинишини мунтазам назорат қилиб бориш;
  • дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини ошириш масалалари бўйича давлат сиёсатини шакллантириш учун таклифлар ишлаб чиқиш;
  • дон етиштирувчиларга ва донни сақлаш ҳамда қайта ишлаш корхоналарига донни ўриб-йиғиб олиш, тозалаш, қуритиш ишлов бериш, қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлашга оид норматив-техник ҳужжатларни, илғор технологияларни жорий этиш масалалари бўйича услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш.
Тўлиқ маълумот

Ҳизматлар