Функциялар ва мажбуриятлар

ИНСПЕКЦИЯНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

 

Қуйидагилар "Ўздавдонинспекция"нинг асосий вазифалари ҳисобланади:

дон етиштириш, донни қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналарида дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг давлат ресурсларидан белгиланган мақсадда оқилона фойдаланилиши, уларнинг сифатли сақланиши ҳамда нобуд бўлишини қисқартириш таъминланиши устидан назоратни амалга ошириш;

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларига норматив-техник ҳужжатлар ҳамда техник шартлар талабларига, шунингдек қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт-импорт операцияларида уларнинг сифатини синаш методларига риоя қилинишини мунтазам назорат қилиб бориш;

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини ошириш масалалари бўйича давлат сиёсатини шакллантириш учун таклифлар ишлаб чиқиш;

дон етиштирувчиларга ва донни сақлаш ҳамда қайта ишлаш корхоналарига донни ўриб-йиғиб олиш, тозалаш, қуритиш ишлов бериш, қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлашга оид норматив-техник ҳужжатларни, илғор технологияларни жорий этиш масалалари бўйича услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш.

 

 "Ўздавдонинспекция" ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифати, сақланиши, улардан оқилона фойдаланилиши, уларни жойлаштириш, ишлаб тайёрлаш, қайта ишлаш, сотишнинг зарур тартибига риоя қилиниши, уларни миқдори ва сифати бўйича ҳисобга олишнинг тўғрилиги, дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларининг давлат ресурсларидан фойдаланувчи корхоналарда уларни сақлашда табиий нобуд бўлиш нормалари қўлланишининг асосланганлиги устидан давлат назоратини амалга оширади;

республика ҳудудида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида пайдо бўладиган баҳсли ҳолларда, шунингдек экспорт-импорт операцияларида ўз ваколатлари доирасида дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифати бўйича синовлар ўтказади ҳамда жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий бўлган хулосалар беради. "Ўздавдонинспекция"нинг дон маҳсулотлари сифати бўйича хулосаси узил-кесил ҳисобланади;

Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларига биноан озиқ-овқат балансларини тузишда қатнашади, харид қилиш мўлжалланаётган дон сифати бўйича, шу жумладан импорт бўйича, шунингдек уни экспорт қилишда, таклифлар киритади;

давлат ресурсларидаги донни сақлаш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг доннинг сифати, сақланиши ва ундан оқилона фойдаланилиши масалалари бўйича ҳисоботларини эшитади;

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифати, сақланиши, улардан оқилона фойдаланиш, уларнинг ҳисобини юритиш, улардан фойдаланиш билан боғлиқ технологик жараёнларни амалга ошириш, шу жумладан ташиш ва сақлаш вақтида уларнинг табиий нобуд бўлиши нормаларини аниқлаш масалалари бўйича норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқади, белгиланган тартибда тасдиқлайди ва келишиб олади;

бош давлат дон инспекторлари иш тартибини тартибга солувчи текшириш қоидаларини, шунингдек дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифати тўғрисидаги сертификатлар шаклини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;

дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари сифатини ошириш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш давлат дастурларини тайёрлашда қатнашади;

давлат ресурсидаги дон сифатининг ёмонлашиши, нобуд бўлиши ҳоллари ва сабабларини аниқлайди, зарурат бўлганда уларни бартараф этиш бўйича ёзма буйруқлар беради ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларини дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари давлат ресурсининг сақланиши ва улардан фойдаланиш ишларининг аҳволи тўғрисида хабардор қилади;

харид қилишда, экспорт-импорт операцияларида, республика ичида ташишда дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотларини давлат томонидан мажбурий назорат қилишни амалга оширади;

дон қабул қилиш ва донни қайта ишлаш корхоналари билан биргаликда давлат ресурсларига харид қилинадиган янги ҳосил дони сифатини ҳар йили текширувдан ўтказади, унинг технологик тавсифларини таҳлил қилади.

 

"Ўздавдонинспекция" ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўзининг ҳудудий бўлинмалари, марказий ва минтақавий лабораториялари орқали ҳал қилади.

 

Please, visit our Forum