Ташкилий тузилмаси
"Ўздавдонинспекция"ни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошқаради.
"Ўздавдонинспекция" бошлиғининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.
"Ўздавдонинспекция" бошлиғи мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига, бошлиқ ўринбосари - вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
"Ўздавдонинспекция" марказий лабораторияси мудири бевосита Давлат дон инспекцияси бошлиғига бўйсунади.
Минтақавий лабораториялар мудирлари ўз жорий ишларини жойлашган жойидаги ҳудудий бўлинма бош давлат инспектори раҳбарлигида ва марказий лабораториянинг методик ёрдамида амалга оширади.
"Ўздавдонинспекция" бошлиғи:
"Ўздавдонинспекция" фаолиятига умумий раҳбарликни якка бошчилик асосида амалга оширади ҳамда "Ўздавдонинспекция"га юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
"Ўздавдонинспекция" марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида штатлар жадвалини, шунингдек "Ўздавдонинспекция" марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалар харажатлари сметасини тасдиқлайди;
"Ўздавдонинспекция"нинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
"Ўздавдонинспекция" марказий аппарати ходимларини, "Ўздавдонинспекция"нинг ҳудудий бўлинмалари, марказий ва минтақавий лабораториялари раҳбарлари ҳамда ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Бошлиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳудудий бўлинмалар ўз фаолиятини "Ўздавдонинспекция" томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ амалга оширадилар.
"Ўздавдонинспекция"ни тугатиш ва қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


